"Барселона" ўз таркибини кучайтириш имкониятларини ўрганмоқда. Каталония клуби спорт директори Деку жамоа тарбияланувчиси, ҳужумкор ярим ҳимоячи Дани Ольмони қайтаришга қарор қилган.
"РБ Лейпциг" Ольмо бўйича музокараларга тайёр бўлади. Мажбурий сотиб олиш шарти билан ижара ҳақида гапиришимиз мумкин. Қайд этилишича, 25 ёшли футболчининг ўзи ҳам "Барселона" таркибида бўлишни хоҳлайди.
Дани Ольмо 2014 йилда "Барселона" академиясини тарк этиб, Загребнинг "Динамо"сига ўтди. Футболчининг "РБ Лейпциг"га трансфери эса 2020 йилнинг бошида амалга оширилган эди.