Кириш Регистрация
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 7-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал

Жанг Цзилонг ОФК президентлигига номзодини қўймади

Баҳо:
+ | -

ОФК президентлиги учун номзодларни рўйхатга олиб муддати якунланди. 2 май куни бўлиб ўтадиган сайловда 4 нафар номзод ташкилот раҳбарлиги учун кураш олиб боради. Эътиборли томони, ҳозирги кунда ОФК президенти вазифасини бажараётган хитойлик Жанг Цзилонг президентлик учун ўз номзодини қўймади.

БАА футбол ассоциацияси президенти Юсуф ас-Саркал, Баҳрайн футбол ассоциацияси президенти шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа, таиландлик Дато Ворави Макуди ва саудия арабистонилик Ҳафиз Иброҳим ал-Малиж ўз номзодларини қўйишган. Янги сайланган президент 2015 йилгача ўз лавозимида фаолият олиб боради.

Шунингдек, ОФКнинг навбатдан ташқари конгрессида ФИФА Ижроқўми аъзолиги, ОФКнинг аёл вице-президентлиги, ОФК Ижроқўми (аёллар) аъзолиги учун сайловлар ўтказилади. Уларнинг барчаси ҳозирги кунда ОФК Ижроқўми аъзоси ҳисобланишади.

ОФК президентлиги учун номзодлар (2013-2015)
Дато Ворави Макуди (Таиланд)
Д-р Ҳафиз Иброҳим ал-Мележ (Саудия Арабистони)
Шайх Салмон бин Иброҳим Ал-Халифа (Баҳрайн)
Юсуф ас-Серкал (БАА)

ФИФА Ижроқўм аъзолиги учун номзодлар (2013-2017)
Ҳасан ал-Тавадий (Қатар)
Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа (Баҳрайн)

ОФК вице-президентлиги учун номзодлар (аёллар; 2013-2017)
Мойя Додд (Австралия)

ОФК Ижроқўми аъзолиги учун 2та ўрин (аёллар; 2013-2017)
Хан Ун-Ген (КХДР)
Мойя Додд (Австралия)
Сьюзан Шалабий Молано (Фаластин)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:04, 04.03.2013.
Ўқилди: 4870 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик