"Реал"нинг собиқ футболчиси бразилиялик Роналдо Лионель Мессининг ўтган йилнинг кузида олган "Олтин тўп"и ҳақида гапирди.
Бу аргентиналик юлдуз учун ўз фаолиятидаги саккизинчи соврин бўлди. "Олтин тўп" унга [Лионел Мессига] берилиши керак эди, шубҳасиз.
Мессининг жаҳон чемпионатида қилган иши алоҳида бир воқелик эди.
Бу менга Пеле ва Марадона даврларини эслатади", - дея Роналдонинг сўзларини келтирмоқда Daily Mail.