"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета ярим ҳимоячи Кай Хавертцнинг қобилиятига шубҳа қилмаслигини айтди.
Немис футболчиси мавсумни яхши бошлагани йўқ, лекин сўнгги ойларда ўзини кўрсатишга муваффақ бўлди ва Артета жамоасининг асосий фигураларидан бирига айланди.
“Хаверцнинг аҳамияти? У жуда муҳим. Биз унинг жамоага катта таъсир кўрсатадиган футболчи бўлишини билардик. Унга озгина вақт, озгина меҳр керак эди, ҳозир ҳаммаси жойида”, - деди испаниялик мураббий Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг “Порту”га қарши жавоб учрашуви бошланишидан олдин берган интервьюсида.