Австрия терма жамоаси бош мураббийи Ральф Рангник март ойидаги ўйинлар учун уч нафар футболчини таркибдан четлатганини тасдиқлади.
Булар Никлас Хедл, Марко Груль ва Гуидо Бургшталлер. Улар гомофобик қўшиқлар куйлашгани учун терма жамоадан четлатилган.
"Мен мураббийлик қилаётган жамоада бунга тоқат қилмайман. Биз турган ҳамма нарса қарама-қарши тарафда ва мен йигитларга буни телефонда айтдим" - деди Рангник.
"Рапид" ўйинчилари 25 феврал куни "Аустрия" билан дербида ғалаба қозонганидан кейин гомофобик қўшиқлар куйлашди.
Улар Австрия Бундеслигасининг бир неча раундига дисквалификация қилинди.
Австрия март ойида Словакия ва Туркия билан ўртоқлик ўйинлари ўтказади.