Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

КОНКАКАФ чемпионлар кубоги: "Интер Майами" ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

"Интер Майами" КОНКАКАФ чемпионлар кубоги доирасида "Нэшвилл"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Жамоалар 1/8 финалнинг жавоб учрашувини ўтказишди (биринчи ўйин 2:2). Шу тариқа Флорида клуби чорак финалга чиқди.

"Интер Майами" ҳужумчиси Луис Суарес 8-дақиқада Лионель Мессининг узатмасидан сўнг ҳисобни очган бўлса, 23-дақиқада аргентиналик футболчининг ўзи иккинчи голни урди.

2-бўлим бошида Месси ўрнига Роберт Тэйлор майдонга тушди ва 63-дақиқада Суареснинг узатмаси билан ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди. 86-дақиқада уругвайлик футболчи захирага олинди. Жорди Альба ва Серхи Бускетс бутун ўйинни мезбонлар сафида ўтказишди.

"Интер Майами" сўнгги Лига кубогидаги ғалаба эвазига тўғридан-тўғри 1/8 финал босқичига йўлланма олди.

Жорий КОНКАКАФ чемпионлар кубоги ғолиби 2024 йилги Қитъалараро кубок ва 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига йўлланма олади.

"Интер Майами" – "Нэшвилл" – 3:1 (2:0)

КОНКАКАФ чемпионлар кубоги, 1/8 финал, жавоб учрашуви

14 март. Стадион "Chase Stadium".

Голлар: 1:0 – Суарес (Месси, 8). 2:0 – Месси (Гомес, 23). 3:0 – Тэйлор (Суарес, 64). 3:1 – Сарридж (93).

"Интер Майами": Коллендер Дрейк, Авилес Томас, Кривцов Сергей 77' (Аллен Ноа ( 77'), Фрейре Николас, Грессель Юлиан, Альба Жорди, Редондо Федерико, Бускетс Серхио, Гомес Диего 86' (Кампана Леонардо ( 86'), Месси Лионель 50' (Тейлор Роберт ( 50'), Суарес Луис 86' (Руис Давид ( 86')

"Нэшвилл": Уиллис Джо, Мур Шак, МакНотон Лукас, Вашингтон Тейлор 46' (Бауэр Джош ( 46'), Ловитц Дэниел, Дэвис Шон II 68' (Йервуд Дрю ( 68'), Годой Анибал 4' 68' (Анунга Брайан ( 68'), Мьюл Алекс 46' (Сарридж Сэм ( 46'), Мухтар Хани, Шаффельбург Джейкоб 75' (Гейнс Маккинзи ( 75'), Бойд Тайлер

Биринчи ўйин 2:2

Киритилди: 09:06, 14.03.2024.
Ўқилди: 1922 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.