"Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовски жамоа ҳимоячиси Пау Кубарси ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
«Гўёки, у 17 эмас, 26 ёшга ўхшайди. Бундай хотиржам ўйнайдиган футболчини аввал кўрганганми ёки йўқми, билмайман. Бироз сабр қилишимиз керак. Шуни айтишим мумкинки, у машғулотда амалга ошираётган ишларни қилиш учун баъзиларга йиллар керак бўлади. Унинг келажаги порлоқ», – деди Левандовски.