"Реал Сосьедад" бош мураббийи Иманоль Альгуасиль россиялик ярим ҳимоячи Арсен Захаряннинг Испания жамоасидаги биринчи голи ҳақида фикр билдирди.
Футболчи Ла Лиганинг 29-туридан ўрин олган "Кадис"га (2:0) қарши ўйиннинг 68-дақиқасида гол урди.
"Мен Захарян учун жуда хурсандман. У бунга лойиқ эди. У ёш, тинмай ишлайди, ўрганишни истайди, яхши фазилатларга эга.
У мослашишда муаммоларга дуч келди ва испан тилини имкон қадар тезроқ ўрганиши муҳим, бу унга албатта фойда келтиради.
Вақт ўтиши билан атрофингиздагилардан кўпроқ нарса ўргансангиз, вазият яхшиланади", – деди мураббий.