Франция чемпионатида 26-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда, қийин кунларни бошидан кечираётган “Нант” ўз майдонида “Страцбург”га 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Ўтган йил охиридан бери "Нант"ни бошқариб келаётган Жослен Гурвеннек учун бу ўн беш баҳсдаги ўнинчи мағлубият бўлди - ва у клуб тарихидаги барча мураббийлар орасида қайд этилган клуб антирекордини ўрнатди.
Франция чемпионатининг навбатдаги турида Лига 1 турнир жадвалида ўн олтинчи ўринда бораётган “Нант” сафарда “Ницца” билан ўйин ўтказиши керак бўлади. Ўйин март ойининг охирги куни бўлиб ўтади.