Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

Омадсиз қаҳрамонлар!

Баҳо:
+ | -

Европа миллий чемпионатлари якунига етиб қолди.

Футбол оламидаги юлдузлар ичида ўз фаолиятида ҳеч қачон мамлакат чемпиони бўла олмаган ўйинчилар кўп. Қуйида шулар ҳақида сўз юритамиз.

Харри Кейн («Бавария»)

Кейн деярли бутун катта фаолиятини Лондоннинг «Тоттенхэм» клубида ўтказди, у ўзининг совринсиз ҳаёти билан машҳур. Бироқ, ўтган ёзда 30 ёшли ҳужумчи фаолияти аста-секин якунланаётганини тушунди ва клубини ўзгартиришга қарор қилди. "Тоттенхэм" билан Англия чемпиони бўлиш истиқболлари унчалик кўп эмас эди. Шу сабабли Кейн Бундеслиганинг сўнгги 11 мавсумида чемпион бўлган "Бавария"га ўтди. Афтидан, англиялик ўзи учун идеал вариантни топгандек туюлди, аммо илк расмий ўйиндаёқ «Бавария» Кейн билан бирга мамлакат Суперкубоги учун ўйинда «РБ Лейпциг»га (0:3) мағлуб бўлди. Энди жамоа Германия чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва қолган тўққиз тур давомида пешқадам «Байер»га етиб олиши даргумон.

Даниэле де Росси (нафақага чиққан)

"Рома"нинг амалдаги бош мураббийи деярли бутун футболчилик фаолиятини римликлар сафида ўтказган. "Бока Хуниорс"даги олти ойлик мавсум бундан мустасно. "Рома" учун де Росси барча мусобақаларда 616 та ўйинда майдонга тушиб, 63 та гол урди ва 60 та голли узатмани амалга оширди, бироқ ҳеч қачон ўзи орзу қилган Скудеттони қўлга кирита олмади.

Стивен Жеррард (нафақага чиққан)

1998 йилдан 2015 йилгача мерсисайдликлар сафида ўйнаган ҳақиқий "Ливерпуль" афсонаси! Бу вақт ичида у жамоа билан Чемпионлар лигаси, УEФА Суперкубоги ва мамлакатнинг турли кубокларидаги ғалабаларни ҳисобга олган ҳолда 11 та совринни қўлга киритди. Англияда Жеррард бир неча бор мамлакат кубоги, лига кубоги ва суперкубогини қўлга киритди, лекин ҳеч қачон Премьер-лигани юта олмади. "Ливерпуль" либосида ярим ҳимоячи 710та ўйин ўтказиб, 186 марта тўпни рақиблар дарвозасига йўллаган ва 157та голли узатмани амалга оширган. Фаолиятининг сўнгги бир ярим йилида Жеррард МЛСда "Лос-Анжелес Гэлакси"да ўйнади, аммо у ерда ҳам маҳаллий лигада ғалаба қозона олмади.

Антуан Гризманн (“Атлетико Мадрид”)

Франциялик ҳужумчини асосий омадсизлардан бири деб ҳисоблаш мумкин, чунки 2019 йилнинг ёзида у “Атлетико”ни тарк этиб, совринлар учун “Барселона”га ўтганди, аммо 2020 йилда Каталония клуби иккинчи ўринни эгаллади. Бир йилдан кейин эса лигада учинчи бўлди ва "Атлетико"га чемпионлик олтинларини бой берди. Қизиғи шундаки, 2021 йил ёзги трансфер ойнасида Гризманн "матрасчилар" лагерига қайтди, аммо ўшандан бери жамоа бошқа чемпионликни қўлга кирита олмади.

Марко Ройс (“Боруссия Дортмунд”)

Икки карра Германияда йилнинг энг яхши футболчиси деб топилган Марко Ройс ҳам ўзининг узоқ йиллик фаолияти давомида чемпионлик олтин медалларини қўлга кирита олмади. Ройс кўп вақтини Дортмунднинг "Боруссия"сида ўтказди, у 2012 йилнинг ёзида бу ерга кўчиб ўтганди. Шуниси эътиборга лойиқки, 2011/12 йилги мавсумда "асаларилар" сўнгги чемпионлик кубогини қўлга киритди, шунинг учун Ройс олтин медалларни қўлга киритиш умидида чемпион жамоага ўтди, аммо ўшандан бери фақат "Бавария" Бундеслигада устунлик қилмоқда.

Фернандо Торрес (нафақага чиққан)

Жаҳон чемпиони, Испания терма жамоаси таркибида икки карра Европа чемпиони, тўрт хил лигада ўйнаган, миллий чемпионатда ҳеч қачон олтин медалларни қўлга кирита олмади. Фаолияти давомида у "Атлетико Мадрид", "Ливерпуль", "Челси", "Милан" ва Япониянинг "Саган Тосу" каби клубларда ўйнаган бўлса-да, фақат бир марта чемпионликка яқин қолган, аммо олтин медал насиб қилмаган, ўшанда у мерсисайдликлар билан бирга Премьер-лигада иккинчи ўринни эгаллаганди – 2008/09 йилги мавсумда, жамоа “Манчестер Юнайтед”дан 4 очко ортда қолган.

Киритилди: 16:57, 17.03.2024.
Ўқилди: 1172 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.