Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Англия кубоги. «МЮ» 121-дақиқада урилган гол эвазига «Ливерпуль»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Англия кубогининг чорак финал босқичида «Манчестер Юнайтед» ва «Ливерпуль» жамоалари ўзаро тўқнаш келишди. Учрашув драматик сценарий остида ўтди.

Баҳснинг 10-дақиқасида мезбонлар ярим ҳимоячиси Скотт Мактоминей ҳисобни очди. 44-дақиқада эса меҳмонлар футболчиси Алексис Мак Аллистер мувозанатни тиклади.

Иккинчи бўлим бошида Муҳаммад салоҳ мерсисайдликларни олдинга олиб чиқди. Ўйинниг асосий вақти тугашига 3 дақиқа қолганида «Юнайтед» ярим ҳимоячиси Антони ҳисобни тенглаштирди — 2:2.

Ўйинга қўшиб берилган биринчи бўлим якунланиш арафасида 20 ёшли Харви Эллиотт «қизиллар»ни олдинга олиб чиқди. 112-дақиқада эса Маркус Рэшфорд яна мувозанатни тиклади.

Иккинчи экстра-тайм тугаётган пайтда "Ливерпуль" катта куч билан олдинга ташланди, аммо қарши ҳужумда аламли гол ўтказиб юборди. Амад Диалло меҳмонлар дарвозасини ишғол қилди ва жамоасига ғалаба келтирди.

Аммо Амад футболкани ечгани учун сариқ карточка олди. Бу Диалло учун иккинчи огоҳлантириш бўлган учун футболчи майдонни тарк этди.

Шу тариқа, «Манчестер Юнайтед» Англия кубоги ярим финалига йўл олди.

Англия кубоги, чорак финал
Манчестер Юнайтед – Ливерпуль 4:3 (1:2, 1:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 10 Мактоминей, 1:1 – 44 Мак Аллистер, 1:2 – 45 Салоҳ, 2:2 – 87 Антони, 2:3 – 105 Эллиотт, 3:3 – 112 Рэшфорд, 4:3 – 120 Диалло.
Манчестер Юнайтед – Онана, Диогу Далот, Варан (Диалло, 85), Линделеф (Маунт, 105), Уан-Биссака (Магуайр, 71), Бруну Фернандеш, Мактоминей, Майну (Эриксен, 80), Гарначо, Рэшфорд, Хейлунд (Антони, 71).
Ливерпуль – Келлехер, Гомес (Цимикас, 101), ван Дейк, Куанса, Робертсон (Брэдли, 76), Эндо, Собослаи (Эллиотт, 72), Мак Аллистер, Салоҳ (Гакпо, 77), Диас (Кларк, 114), Нуньес.
Огоҳлантиришлар: Мак Аллистер (31), Бруну Фернандеш (45), Гомес (60), Келлехер (109), Диалло (116).
Четлатиш: Диалло (120+1).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:36, 17.03.2024.
Ўқилди: 1940 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3157]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2043]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1784]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1767]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1658]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1444]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1436]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1382]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1326]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1281]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик