"Интер" Италия чемпионатида кетма-кет 10 ғалабали сериясини давом эттира олмади.
Симоне Индзаги шогирдлари 29-турда “Наполи” билан дуранг ўйнади (1:1).
Миланликлар сўнгги бор А Серияда 27 сентябрь куни "Сассуоло"га (1:2) мағлуб бўлишган. Ўшандан бери улар 19 ғалаба ва 4 дурангга эришган.
1 апрель куни “Интер” ўз майдонида “Эмполи”ни қабул қилади.