Туркиянинг энг машҳур клубларидан бири Истанбулнинг "Фенербахче" клуби чемпионатни тарк этиши мумкин.
Гап якшанба куни Суперлигада "Фенербехче"нинг "Трабзонспор" устидан қозонилган ғалабасидан кейин содир бўлган жанжал ҳақида кетмоқда. Шу тариқа, клубнинг расмий интернет порталида 2 апрель куни клуб директорлар кенгаши йиғилиши бўлиб ўтиши ҳақида хабар пайдо бўлди. Кун тартибида 17 март куни бўлиб ўтган воқеа ва бунга жавоб сифатида Туркия чемпионатини тарк этиш эҳтимоли кўриб чиқилади.
Эслатиб ўтамиз, муштлашув ўйиндан кейин содир бўлган. "Фенербахче" сафарда 3:2 ҳисобида ғалабани нишонлади, бу эса майдонга бостириб кирган “Трабзонспор” мухлисларини хурсанд қилмади.