Кириш Регистрация
07/10 00:00 Реал Сосьедад 1-1 Атлетико

Европа лигаси. «Челси» мағлубиятга учради

Баҳо:
+ | -

Европа лигаси 1/8 финалининг яна учта учрашуви ўз ниҳоясига етди. Куннинг энг кутилмаган натижаси Руминияда қайд этилди. Барчани ҳайратга солаётган «Стяуа» жамоаси амалдаги чемпионлар лигаси ғолиби Лондоннинг «Челси» клубини қабул қилган ҳолда минимал ҳисобда ғалаба қозонди.

Мезбонлар футболчиси Русескунинг пенальтидан киритган голи учрашувда ягоналигини сақлаб қолди. Энг қизиғи кўпчилик бу ҳисобни эшитиб «Челси» футболчилари иккинчи таркиб билан майдонга тушган деган хаёлга бришлари мумкин, лекин бу ўйинда Англия футболи етакчиларидан бири асосий таркиб билан ҳаракат қилди ва имкониятни бой берди. Шу ва бошқа натижалар билан қуйида танишишингиз мумкин бўлади.

Европа лига
1/8 финал
Стяуа (Руминия) – Челси (Англия) 1:0 (1:0)
Гол: Русеску (34, пенальти).
Стяуа: Тэтэрушану, Рыпэ, Шукала, Кирикеш, Латовлевич, Боурчану, Пинтилий (Препелицэ, 58), Попа, Кипчу, Танасе (Леандро Тату, 82), Русеску (Гардош, 90).
Челси: Чех, Иванович, Давид Луиз, Терри, Бертран, Лэмпард, Оби Микел, Бенаюн (Мата, 64), Оскар, Э. Азар (Марин, 75), Торрес.
Огоҳлантиришлар: Бертран (34), Пинтилий (50), Оби Микел (66).

Штутгарт (Германия) – Лацио (Италия) 0:2 (0:1)
Голлар: Эдерсон (21), Онази (56).
Штутгарт: Ульрайх, Г. Сакаи, Ташчи, Рюдигер, Бока, Квист (Гарник, 55), Гентнер, Окадзаки, Максим (Хайнал, 41), И. Траоре, Македа (Хольцхаузер, 90).
Лацио: Маркетти, Перейринья, Цана, Сиани, Раду, Эрнанес (А. Гонсалес, 72), Кандрева, Лулич, Онази, Эдерсон (К. Ледесма, 64), Козак (Флоккари, 84).
Огоҳлантиришлар: Эрнанес (38), Сиани (45), Ташчи (49), Гарник (87), Цана (87).

Виктория Пльзень (Чехия) – Фенербахче Туркия 0:1 (0:0)
Гол: Вебо (81).
Виктория Пльзень: Козачик, Райторал, Чишовски, Прохазка, Ржезник, Дарида, Горват, Джуриш (Филло, 69), Коларж (Гейда, 89), Коваржик, Бакош (Тецл, 60).
Фенербахче:Демирел, Генюл, Иртегюн, Йобо, Циглер, Топал, Шахин, Кюйт, Барони, Соу (Джанер , 83), Вебо (Топуз, 85).
Огоҳлантириш: Циглер (51).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:14, 08.03.2013.
Ўқилди: 7626 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.