Килиан Мбаппе Францияда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларидаги футбол турнирида иштирок этишни истамоқда. Бироқ, юлдуз ҳужумчи бу борада навбатдаги жамоасига айланиши кутилаётган "Реал"га босим ўтказмайди. Агар Мадрид клуби йўқ деса, Мбаппе Олимпиадада ўйнамайди. Журналист Маттео Моретто бу борада тегишли маълумотларга эга.
Қайд этилишича, “Реал” Олимпиада бўйича нафақат Мбаппега, балки барча футболчиларга нисбатан ҳам қарор қабул қилади.
Килиан Мбаппе ҳозирда "ПСЖ"да ўйнайди. 25 ёшли форварднинг шартномаси мавсум охиригача амал қилади.