“Рома”нинг собиқ сардори ва бутун фаолиятини клубда ўтказган етакчи Франческо Тотти ҳозирги жамоа сардори сифатида Лоренцо Пеллегри ҳақида фикрини билдирди.
"Де Россидан кейин янги сардор топиш қийин бўлди, мен Пеллегрини бу ролга муносиб эканлигига аллақачон ишонгандим ва ҳозир бунга амин бўлдим. У ажойиб формада", - дея Тотти сўзларини келтирмоқда pianetamilan.it.
Эслатиб ўтамиз, Тотти 2017 йилда фаолиятини якунлаган. Пеллегрини 2017 йилдан бери "Рома"да ўйнамоқда, у аввал "Сассуоло"да ўйнаган.