"Бавария" директорлар кенгашида ишлаётган Макс Эберль Юрген Клоппни клубга таклиф қилмайди.
Машҳур мураббий жорий мавсум охирида "Ливерпуль"ни тарк этади - у куч тўплаш учун бир йилга фаолиятида пауза қилмоқчи. Шунга қарамай, немис мутахассисига турли клублар қизиқиш билдирмоқда.
“Клоппнинг айтишича, унинг қуввати тугаяпти ва мен бу сўзлар нимани англатишини биламан. Буни кам одам мен каби баҳолай олади, чунки мен ўзим ҳам шунга ўхшаш нарсаларни бошдан кечирганман. Шубҳасиз, одам шундай баёнот берса, иш иккинчи даражага тушади. Шунинг учун мен Юргенга қўнғироқ қилмоқчи эмасман", - деб тушунтирди Эберль SportBild нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, “Бавария” мавсум якунланганидан кейин ўз лавозимини тарк этадиган Томас Тухелга ўринбосар қидирмоқда.