Кириш Регистрация
04/03 00:30 Борнмут 0-0 Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон 2-0 Бёрнли
04/03 00:30 Лидс 0-1 Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон 2-1 Ливерпуль
04/03 18:45 Қўқон-1912 1-2 Пахтакор
04/03 19:15 Қизилқум 2-1 Андижон
04/03 23:00 Райо Вальекано 3-0 Реал Овьедо
05/03 00:30 Астон Вилла 1-4 Челси
05/03 00:30 Фулхэм 0-1 Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон 0-1 Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити 2-2 Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл 2-1 Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор - Бухоро
05/03 19:15 Машъал - Локомотив
05/03 19:30 Сурхон - Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм - Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК

Нематилло Қуттибоев: "Арал" жамоаси барча рақибларга қарши ҳужумкор футбол кўрсатади"

Баҳо:
+ | -

Про-лиганинг 2-туридан ўрин олган "Машъал" - "Арал" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Нематилло Қуттибоев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- "Машъал" жамоасини ғалаба билан табриклаймиз. Қизиқарли ўйин гувоҳига айландик. Биринчи бўлимда марказий ҳимоячиларимиз хатосидан кейин рақиблар гол уриб кетишди. Иккинчи бўлимда устунлик биз томонга ўтгандек кўринди, вазиятлар яратдик. Бироқ, ҳужумлар якунида гол юзага келмади. Кейинги ўйинга тайёргарликни бошлаймиз.

Икки футболчимиз жароҳат олди. Дамир Низанов ва яна бир ҳужумчимизнинг жароҳати сабаб захирадан янги кучларни майдонга туширдик. Лекин захирадан қўшилган футболчилар кутилганидек ҳаракат қила олишмади.

Мақсадимиз ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш. Уйдами, сафардами, барча учрашувларда фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз. Олдимизда катта мақсадлар бор, шу мақсадлар амалга ошиши учун ҳаракат қиламиз.

"Арал" жамоаси "Машъал", "Қўқон-1912", "Бухоро" ва чемпионатдаги бошқа жамоалар билан ҳам ҳужумкор ўйин кўрсатишни мақсад қилган. Ҳимоявий ўйин бизнинг услубимиз эмас. Кейинги учрашувларда ҳам шундай ҳужумкор ўйин намойиш этишни мақсад қилганмиз", - деди Қуттибоев.

Манба: "Машъал" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 11:33, 20.03.2024.
Ўқилди: 519 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.