Кириш Регистрация

Негрейра "сувдан қуруқ чиқиб кетмоқчи"

Баҳо:
+ | -

Собиқ ҳакам Негрейра судда гувоҳлик бермаслик ҳуқуқидан фойдаланган.

Кеча эрталаб Ла Лига ҳакамлар техник қўмитаси собиқ вице-президенти Хосе Мария Анрикес Негрейра Барселона тергов судида кўрсатма бериши керак эди.

Бироқ у Альцгеймер касаллиги туфайли гувоҳлик бера олмаслигини айтиб, 20 дақиқадан сўнг судни тарк этган.

Негрейра аввалроқ бу касалликни тилга олган эди, бироқ тиббий кўрик шуни кўрсатдики, у суд жараёнида иштирок этиш учун ақлий салоҳиятини сақлаб қолган.

Аввалроқ ҳакам ишни кўриб чиқишни кейинги олти ойга узайтириш ҳақида қарор қабул қилгани хабар қилинганди.

Киритилди: 15:06, 20.03.2024.
Ўқилди: 1233 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.