Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Сречко Катанец: «Бу ерга ғалаба қозониш учун келдик»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец :

— Биз бу ерга ғалаба қозониш учун келдик. Бир ҳафта давомида ўйинларга яхши тайёргарлик кўриш учун барча ишни қиламиз. Ироқ терма жамоаси мураббийи сифатида аввал Гонг Конг терма жамоасига қарши баҳс олиб борганмиз. Бироқ бу умуман бошқа даражадаги ўйин эди. Ўшанда рақиб жамоа чуқур ҳимояланган. Ҳозир вазият ўзгарган. Жамоа Осиё кубогида ҳам ёрқин ўйин намойиш этди.

Гонг Конг Эронга қарши ва гуруҳдаги бошқа учрашувларда бир қанча хавфли ҳужумлар ташкил этди. Бу жамоа қандай қилиб турнирда очко қўлга кирита олмагани ва фақатгина битта гол ургани ҳайратланарли. Футболчиларимга бу ўйинга оддий баҳс сифатида қарамасликларини маслаҳат бераман. Кимдир осон ўйин бўлади дейиши мумкин, бироқ ундай эмас. Гонг Конг таркибида бир қанча бразилиялик маҳаллийлаштирилган футболчилар бор. Ушбу жамоани ҳурмат қиламиз.

Туркманистонга қарши сунъий чимли майдонда ўйнадик, эртанги баҳс ўтказиладиган стадион майдони эса бироз кичикроқ экан. Шундан келиб чиққан ҳолда улар бизга яхшигина қаршилик кўрсатади, деб ўйлайман.

Жаҳон чемпионати саралаш босқичи барча футболчилардан жиддий ёндашувни талаб қиладиган мусобақа. Бу ерга кеча оқшомда етиб келдик ва бир марта машғулот ўтказдик. Эртага муҳим ўйинда иштирок этишимиз керак. Қандай ҳолат бўлишини олдиндан билмаймиз. Шунга қарамай режалар ўзгаргани йўқ.

Эртанги баҳсда рақиб жамоа мухлислари кўпроқ бўлади. Бу ўйинга жиддий таъсир ўтказмайди, деб ўйлайман. Одилжон Ҳамробеков: — Мақсадимиз сари яна бир муҳим баҳс бизни кутиб турибди. Жамоадошларимиз билан биргаликда учрашувга тайёрмиз.

Киритилди: 22:52, 20.03.2024.
Ўқилди: 4231 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.