Франциянинг «ПСЖ» клуби бош мураббийи Луис Энрике бир кун келиб Англия премьер-лигасида ишлашни ҳоҳлашини айтди.
"Премьер-лига? Мен буни хоҳлайман. "ПСЖ"га ўтишдан олдин икки клуб билан музокаралар олиб боргандим.
Лекин ҳозир бор эътиборимни "ПСЖ"га қаратганман. Мен француз тилини ўрганяпман ва бу менинг мотивацияларимдан бири.
Уларнинг тилини ўрганиш ўз маданиятига шўнғиш демакдир", — дея Энрикенинг сўзларини келтиради Испаниянинг Mundo Deportivo интернет нашри.