“Ливерпуль” ва Франция терма жамоасининг марказий ҳимоячиси Ибраҳима Конате мерсисайдликлар устози Юрген Клопп ва терма жамоа бошқарувидаги Дидье Дешам ҳақида гапирди.
“Дешам ёки Клопп? Мен, албатта, бу саволга жавоб бера олмайман! Мавсум охирида Юргеннинг кетиши ҳақидаги хабарни қандай қабул қилдим? У клубнинг устунларидан бири. Мен жуда ҳайрон бўлдим, лекин у ҳамма нарсани айтиб берганида, нима учун бундай қарорга келганини тушундик. Биз унга фақат раҳмат айтишимиз мумкин. Айнан Клопп мени бу клубга олиб келди ва ҳозирги футболчига айлантирди", - дея Конате сўзларини келтиради France Info.
Конате 24 ёшда ва 2021 йилдан бери "Ливерпул"да ўйнамоқда. Жорий мавсумда француз барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 32 та ўйин ўтказиб, битта голли узатмани амалга оширди.