Кириш Регистрация

Иньеста Японияда солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда айбланмоқда

Баҳо:
+ | -

Андрес Иньеста солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда айбланмоқда.

Япония солиқ идоралари "Виссел Кобе"нинг собиқ футболчиси Андрес Инестьадан мамлакатда бўлган вақтида ўз даромадларини декларация қилмагани учун 580 миллион иен (тахминан 3,5 миллион евро) талаб қилмоқда, деб хабар бермоқда Япония ОАВси.

NHK нашри хабар беришича, Кобе шаҳри устидан юрисдикцияга эга бўлган Осака минтақавий солиқ бюроси Иньеста "Виссел Кобе" билан тузилган шартнома бўйича тахминан 860 миллион иен (тахминан 5,2 миллион евро) миқдорида декларация қилинмаган даромадни қолдирганини аниқлади. Андреас 2018 йил июлидан 2023 йил июлигача бўлган давр мобайнида солиқ тўламаганликда айбланмоқда.

Япония расмийларининг фикрича, 39 ёшли Иньеста Японияда истиқомат қилган, чунки бу даврда у оиласи билан Кобе шаҳрида маданият элчиси бўлган.

Натижада, Япония солиқ идораси ҳозирда БААнинг "Эмирейт" клубида ўйнаётган "Барселона"нинг собиқ футболчисидан йиғилган қарз учун пенялар билан бирга 580 миллион иен талаб қилмоқда.

Киритилди: 19:53, 22.03.2024.
Ўқилди: 1181 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7236]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3521]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3331]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3077]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2311]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2211]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2163]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2143]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2045]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2044]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик