"Милан" ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Оливье Жиру ВАРга муносабати ҳақида гапирди. 37 ёшли футболчининг фикрича, видеоёрдамчи ҳакамлар тизими сезиларли яхшиланишларга муҳтож.
“Кечирасиз, лекин ВАР мени бироз безовта қилади. Такрорий лавҳаларни томоша қилиш кўп вақтни олади, сизни кутишга мажбур қилади ва нотўғри қарорлар ҳеч қачон йўқолмайди. Ўйлайманки, биз футболга спонтанлик элементини қайтариш йўлини топишимиз керак", - деди форвард.
Оливье Жиру Франция терма жамоаси билан тез орада иккита ўртоқлик ўйини ўтказиши керак. 23 март куни “уч ранглилар” Германияга қарши ўйнайди, уч кундан кейин эса Чили терма жамоаси билан учрашади.