"Барселона" президенти Жоан Лапорта Каталония клуби келаётган ёзда юқори даражадаги трансферларни амалга оширишни режалаштиряптими, деган саволга жавоб берди.
"Устувор вазифаларни белгилаб олиш керак. Жамоани кучайтирадиган бир-иккита қўшимча харид бўлади.
Мен қураётган лойиҳамизни бузиб қўядиган ўйинчиларга сармоя киритишнинг заруратини кўрмаяпман, бу мувозанатли жамоа", - дея Лапортанинг сўзларини келтирмоқда Mundo Deportivo.