Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

"Навбаҳор" Қирғиз чемпионини мағлубиятга учратди

Баҳо:
+ | -

Халқаро ўртоқлик учрашуви

“Навбаҳор” – “Абдиш-Ата” – 1:0 (1:0)

Наманган. “Марказий” стадиони. 310 томошабин.

Ҳакамлар: Иброҳим Исмоилов, Расулжон Фозилов, Максим Нехочин, Ғайратжон Жўраев.

Назоратчи: Файзулло Ҳасанов.

Гол: Асадбек Собиржонов (42).  

“Навбаҳор”: 12.Александр Лобанов, 6.Иброҳим Йўлдошев, 7.Азимжон Аҳмедов, 8.Сияваш Ҳақназари, 11.Асадбек Собиржонов, 19.Шерзод Абдулбориев, 22.Тома Табатадзе, 23.Йован Жокич, 24.Достонбек Абдулхаев, 33.Шодиёр Шодибоев, 77.Аброрбек Исмоилов.

Захирадан майдонга тушганлар: 5.Алижон Алижонов, 21.Гиорги Никабадзе, 71.Наврўзбек Иминжонов.

“Абдиш-Ата”: 13.Кутман Кадирбеков, 7.Арген Жуматаев, 8.Азим Азаров, 11.Фархат Мусабеков, 14.Нурлан Сарикбаев, 20.Кайрат Жиргалбек уулу, 21.Ислам Межитов, 26.Аскарбек Салиев, 32.Мирбек Ахматалиев, 34.Айзар Ахматов, 75.Бекжан Сагинбаев.

Захирадан майдонга тушганлар: 17.Сухроббек Бердиев, 33.Хасан Мукбилов, 37.Биймирза Женишбеков, 55.Эрбол Абдужапаров.

Огоҳлантиришлар: Ш.Шодибоев, А.Исмоилов – М.Ахматалиев, Ф.Мусабеков.

Хабарингиз бор, айни пайтда ФИФА кунлари муносабати билан Ўзбекистон Суперлигасида танаффус юзага келган. Бундан унумли фойдаланиш, футболчиларнинг жисмоний формаларини маромида сақлаб туриш мақсадида, “Навбаҳор” бугун Қирғиз Республикасининг совриндор жамоаларидан бири, мамлакат Премьер-лигасининг сўнгги икки мавсуми, яъни, 2022 ва 2023 йиллардаги чемпиони, юртимизнинг таниқли мутахассисларидан бири Ислом Аҳмедов мураббийлик қилаётган “Абдиш - Ата” (Кант) жамоасига қарши халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказди.  

Наманган шаҳар, Давлатобод туманидаги “Марказий” стадионида бўлиб ўтган мазкур ўйинда устунлик асосан вакилларимиз тарафида бўлди ва Самвел Бабаян шогирдлари меҳмонлар дарвозаси олдида кўплаб хавфли вазиятларни яратишди. Аммо кўплаб ҳолатларда рақиб жамоа дарвозабони Кутман Кадирбеков ўз маҳоратини намойиш этган бўлса, айрим вазиятларда “Абдиш-Ата” ҳимоячилари ҳужумларни бартараф этишга муваффақ бўлишди.

Учрашувдаги ягона голга 42-дақиқада Асадбек Собиржонов муаллифлик қилди.

Шунингдек, 2-бўлимда захирадан майдонга тушган наманганликларнинг грузиялик ҳужумчиси Гиорги Никабадзенинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза устунига текканлиги, қирғизистонликларнинг кам сонли қарши ҳужумларининг бирида Александр Лобанов тўпни қайтарганлигини ҳам эътироф этиш лозим.

Шу тариқа, “лочинлар” Қирғиз Республикасининг амалдаги чемпиони устидан кичик ҳисобда зафар қучишди.

Манба: "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 00:40, 25.03.2024.
Ўқилди: 1150 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6657]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6251]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [4000]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2404]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2380]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2051]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1958]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1884]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1814]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [1688]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик