"Эвертон" марказий ҳимоячиси Жерред Брэнтуэйт фаолиятини "Манчестер Сити"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Mail Sport хабар бермоқда.
Манба берган хабарга кўра, "шаҳарликлар" 21 ёшли футболчини кузатиб туришибди, чунки жамоага марказий зонада футболчи етишмаяпти.
Жорий мавсумда Брэнтуэйт барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда 31 та ўйинда қатнашиб, иккита гол урди. Ҳимоячининг "Эвертон" билан шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар амал қилади. Transfermarkt портали мутахассислари футболчининг нархини 30 миллион еврога баҳоламоқда.