Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

«Насаф» навбатдаги ўйинга тайёргарликни бошлаб юборди

Баҳо:
+ | -

"Насаф" жамоаси ўз майдонида 16 март, шанба куни олий лига 3-турида "Бухоро" жамоасини қабул қилади. Иккала жамоа ўртасидаги учрашувлар доимо қизиқарли ва муросасиз кечган. Навбатдаги учрашувда жамоадан мухлислар фақат ғалаба кутишяпти.

Ўтган икки турда "Насаф" жамоаси кўзланган мақсадга эриша олмади. Икки учрашув натижасига кўра, бор-йўғи бир очкога эга бўлдик. Энди навбатдаги рақиб ҳам анойи эмас, ушбу жамоалар ўртасидаги учрашувларда кўпроқ кутилмаган натижалар қайд этилганига гувоҳ бўлганмиз.

Умид қиламизки, жамоамиз ушбу учрашувга пухта тайёргарлик кўриб, биз кутган 3 очкога эга бўлади.

Жамоа қисқа танаффусдан сўнг кечадан бошлаб, келаси шанба куни бўладиган учрашувга тайёргарликни бошлаб юборишди. Машғулотлар "Насаф" Марказий стадиони қошидаги табиий майдонда ўтказилмоқда.

Жамоа сафига ҳамон Жаҳонгир Жиямуродов келиб қўшилгани йўқ. Ҳимоячимиз Шерзод Аъзамов эса якка машғулотларни давом эттираяпти, шифокорларнинг айтиши бўйича у март ойи иккинчи ярмидан кейинги учрашувларда майдонга тушиш эҳтимоли бор. "Олмалиқ" билан бўлган учрашувда кичик жароҳат олган ҳужумчимиз Кенжа Тўраев эса майдонга тушишга тайёр.

Барча мухлислар номидан севимли жамоамиз "Насаф"га омадлар тилаб қоламиз!

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 10:35, 11.03.2013.
Ўқилди: 3296 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик