Рафинья ўзини "Барселона" раҳбарияти, мухлислар ва ОАВ томонидан етарлича қўллаб-қувватланмаётгандек ҳис қиляпти.
Diario Sport хабарига кўра, бразилиялик вингер Испания клубидаги ўйинларини кўпроқ ҳурматга лойиқ деб ҳисоблайди.
"Барселона"да бўлган биринчи куниданоқ у ўзини доимий муҳокама мавзусида ҳис қилмоқда. Шу билан бирга футболчи мухлислар, клуб раҳбарияти ва матбуотнинг тўлиқ қўллаб-қувватлашини ҳис қилмаяпти, бу эса унга ўзи қодир бўлган даражада ўйин кўрсатиш имконини бермайди.
Ўтган мавсумда Рафинья 50 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди ва жамоанинг Роберт Левандовскидан кейин энг кўп гол урган ҳужумкор ўйинчисига айланди.