Фабрицио Романонинг айтишича, "Лос-Анжелес" клуби Оливье Жируга расмий таклиф юборган.
Ёзда эркин агентга айланадиган 37 ёшли франциялик футболчига бошқа клублардан кўпроқ фойдали таклифлар тушмоқда, аммо Калифорния жамоаси фаворит ҳисобланади.
Уго Льорис ўз ҳамюртини МЛСга қўшилишга ундамоқда.
Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи "Милан"да 2021 йилнинг июлидан буён ўйнаб келмоқда.
Бу вақт ичида у 122 учрашувда 46 та гол урди ва 19 та голли узатмани амалга оширди.