31 март куни Англия чемпионатининг 30-тури доирасида “Манчестер Сити” ўз майдонида “Арсенал”ни қабул қилади.
The Mirror хабарига кўра, ушбу ўйинда "Сити"нинг уч нафар футболчиси қайтиши кутилмоқда. Манба берган хабарга кўра, аввалроқ жароҳат олган Кайл Уокер, Кевин де Брюйне ва Жек Грилиш "Арсенал" билан ўйинда жамоага ёрдам бера олади.
"Манчестер Сити" - "Арсенал" учрашуви Тошкент вақти билан соат 20:30да бошланиши режалаштирилган.
Ҳозирда Пеп Гвардиола шогирдлари Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида пешқадам “канонирлар”дан атиги бир очко ортда қолиб, учинчи ўринда бормоқда.