Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Радманович: "Ҳар бир ўйинда биз ғалаба учун майдонга тушамиз"

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ОСИЁ

Бироз аввал Жаҳон чемпионати саралашининг 4-турида Ўзбекистон Гонконгни ўз майдонида қабул қилиб, йирик 3:0 ҳисобида зафар қучди.

Беллашувдан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси ёрдамчи мураббийи Владо Радманович матбуот анжуманида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Кўпчилик буни осон ғалаба, деб ҳисоблайди. Аслида, ундай эмас. Рақиб биз учун яхшигина қаршилик кўрсата олди.

Бизда кўп вазиятлар бўлди, ҳисоб янада йирикроқ бўлиши мумкин эди. Аммо имкониятларнинг барчасидан тўла фойдаланиш имконсиз масала. Умумий қилиб айтганда, биз ғалабага лойиқ эдик.

Таркибда ёш футболчилар кўплиги ҳаммани қувонтиради. Уларни янада кўпроқ жалб этилиши одатий ҳол. Улар мамлакат футболининг келажаги саналади.

Ҳусанов, Файзуллаев, Эркинов каби номлар тобора ўзининг ажойиб ўйинлари билан ишқибозларни хушнуд этмоқда.

Бундай ёш йигитларимиз сони кўпайиб боришига ишонамиз ва уларни кашф этиш бўйича ҳам изланишда давом этамиз.

Кейинги учрашув ҳақида ўйлашимизга ҳали вақт етарли, деб ўйлайман. Ҳозир бугунги ғалабани ва ундаги камчиликларимизни таҳлил қилиб чиқишимиз керак.

Шуни айтишим мумкинки, ҳар бир ўйинда биз ғалаба учун майдонга тушамиз", - деди мутахассис.

Киритилди: 23:12, 26.03.2024.
Ўқилди: 2135 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [6720]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [3238]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2996]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2945]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [2341]

ЖЧ-2026. Мбаппенинг гол ва ассисти ёдамида Франция Марокашни мағлуб этди [2113]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [2102]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [2061]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1987]

ФИФА Англия терма жамоаси ўйинчисини иккита ўйинга четлаштирди [1886]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик