"Манчестер Сити" Лондоннинг "Арсенал" жамоасига қарши АПЛнинг энг муҳим ўйини олдидан жароҳатлар билан боғлиқ муаммоларга дуч келди.
"Сити" Жон Стоунз ва Кайл Уокерсиз қолиб кетиш хавфи бор - иккала футболчи ҳам яқинда Англия термаси билан ўртоқлик ўйинларида жароҳат олишган. "Манчестер Сити"нинг халқаро танаффус олдидан сўнгги ўйинини ўтказиб юборган Кевин Де Брюйненинг ҳолати ҳам шубҳа уйғотмоқда.
City Xtra хабарига кўра, Жон Стоунс "Арсенал"га қарши ўйингача тикланишга улгурмаса керак, Кайл Уокер ҳам худди шундай. Иккала футболчи ҳам пайшанба куни тиббий кўрикдан ўтишади, бироқ уларнинг якшанба куни майдонга тушиш имкониятлари юқори эмас. Де Брюйне билан боғлиқ вазият бошқача: бельгиялик футболчи аллақачон жамоа билан тўлиқ машғулот ўтказмоқда ва дастлабки дақиқалардан ўйнашга тайёр.