Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Маркос Пакета: «Футболчиларимизнинг жисмоний ҳолати яхши эмас»

Баҳо:
+ | -

Бугун “Аш-Шабоб” стадиони матбуот анжумани залида “Аш-Шабоб” ва “Пахтакор” ўйинидан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи иштирок этди.

Маркос Пакета: — Биз кетма-кет учрашувларда майдонга тушяпмиз. Турли мусобақалардаги иштирокимизни давом эттиряпмиз. Шу сабабли футболчиларнинг жисмоний ҳолатини ўта яхши дея олмайман. Баъзида қайсидир баҳсда тўлиқ куч билан ҳаракат қилиш қийин. “Пахтакор” эса мавсумни эндигина бошлади ва биздан кўра яхшироқ ҳолатда деб ўйлайман.

— “Аш-Шабоб”ни ўйинга тўлиқ тайёр деб айта оласизми?
— Бунга ҳаракат қилдик. Кўп учрашувларда ўйнаганимиз боис жамоага қўшимча дам олиш беришга тўғри келди. Лекин футболчилар “Пахтакор” билан бўладиган учрашувга тайёр.

— Ҳайдаров сизга рақиб ҳақида маълумот тўплашга ёрдам бердими?
— Ҳа, у “Пахтакор”ни яхши билади. Шу сабабли унинг маълумотларидан фойдаландик. “Пахтакор” Чемпионлар лигасида “Ал-Иттифоқ”га қарши учрашувини кўздан кечирдик. Жамоада ёш ва тезкор футболчилар кўп. Ҳақиқий классик услубда ўйнайдиган жамоа. 4-4-2 тактикасидан фойдаланишга уринади.

— Тўпурар ҳужумчи Эдгар ОЧЛда ҳам ўзини кўрсатади деб ўйлайсизми?
— Ҳар 4 кунда майдонга тушишга тўғри келганда бир хил савияда ўйнаш қийин. Эдгар ажойиб ҳужумчи. Кўп учрашувларда ўзини кўрсатади. “Пахтакор” билан қандай ҳаракат қилишини эса баҳс кўрсатиб беради.

Луис Энрике: — “Пахтакор” кучли жамоа. Улар яқиндагина мавсумни бошлашди. Шу сабабли ҳар бир беллашувда имкониятлари ўсиб боради. Бизда эса энг қизғин паллалар. Биз тўрт мусобақада кураш олиб боряпмиз. Чемпионат ва Чемпионлар лигасидан ташқари БАА Президенти Кубоги ва “Этисалат” Кубогида иштирок этяпмиз. Уларнинг барчасида муваффақиятли ўйнаш мушкул. Агар бор эътиборимизни Чемпионлар лигасига қаратсак, унда ижобий натижани қўлга киритиш имкониятимиз бўлади. Лекин қолган мусобақаларни унутиб қўймаслик лозим.

— Сиз ҳам Ҳайдаровдан рақиб тўғрисида маълумотлар олдингизми?
— Азиз мураббийга маълумот тўплашда ёрдам берди. Мураббий эса учрашувдан аввал бизга барчасини тушунтириб ўтади. Унда рақибнинг кучли ва кучсиз тарафлари ҳақида маълумотларга эга бўламиз.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 18:10, 11.03.2013.
Ўқилди: 4339 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.