Каталониянинг "Барселона" жамоаси бош мураббийи Хави Эрнандеснинг дисквалификациясига қарши чиқишга уринди. Sport.es хабарига кўра, “блауграна” апелляция аризаси билан чиққан ва у рад этилган.
Шундай қилиб, мутахассиснинг икки ўйинлик дисквалификацияси ўз кучида қолади. Эрнандес "Барселона"нинг "Лас-Пальмас" ва "Кадис"га қарши ўйинларини ўтказиб юборади.
Эслатиб ўтамиз, мураббий Испания чемпионатининг 29-туридан ўрин олган “Атлетико”га қарши ўйинда майдондан четлатилган эди. Ла Лиганинг 29-туридан сўнг каталонияликлар 64 очко жамғариб, турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.