Сўнгги ҳафталарда "Ювентус" ҳимоячиси Глейсон Бремерни "Манчестер Юнайтед"га ўтказиш борасида миш-мишлар тарқалди.
Клуб уни 60-70 миллион еврога қўйиб юбориши мумкин. Бразилиялик футболчи "Ювентус"да 2022 йилнинг ёзидан буён ўйнаяпти.
Агар 2023/2024 йилги мавсумни ҳисобга оладиган бўлсак, Бремер 29 та расмий ўйин ўтказиб, иккита гол урган.