Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло 0-2 Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Трансфер бўйича чин дарс!

Баҳо:
+ | -

АПЛ иштирокчиси - «Брентфорд» яқинда ўз тарихидаги трансферлар рекордини янгилади.

Англия чемпионатининг камтар иштирокчиси «Брюгге» либосида го-леадорлик салоҳиятини намо­йиш этаётган Игор Тьяго учун 37 млн. евро тўлашга рози бўлди. Лекин қуйида гап на «Брентфорд» ва на «Брюгге» ҳақида...

Болгариянинг «Лудогорец» жамоаси ишбилармонлиги таҳсинга сазовор. Шарқий Европа клуби Игор Тьяго тарихи воситасида футбол оламига трансферлар юзасидан тайёр қўлланма тақдим этди. Ҳавас қилса арзийдиган мастер сабоқ. Мана, «Лудого­рец»нинг бразилиялик иқтидор трансферига тааллуқли юришига бир назар солинг: 

1-қадам. 2022 йилнинг 28 февраль куни 20 ёшли Игор Тьягони Бразилиянинг «Крузейро» клубидан атиги 700 минг еврога сотиб олди.

2-қадам. 2023 йилнинг 1 июль куни Игор трансферини «Брюгге» (Бельгия)га асл қийматидан 10 баравар қимматига сотди. Аниқроғи, 7,5 млн. еврони санаб олди.

3-қадам. «Брюгге» билан келишувда Игор Тьяго трансферининг 12,5 фоизини ўзида сақлаб қолди. 

4-қадам. «Брюгге» Игор Тьяго трансфери бўйича «Брентфорд» билан келишувга эришиши натижасида жами сумма (37 млн. евро)дан 12,5 фоизи (4,6 млн. евро) «Лудогорец»га тегадиган бўлди.

Хуллас, Болгария клуби қисқа вақтда Игор Тьяго ортидан нақ 11,4 млн. евро ишлади. Чиқим - 700 минг евро, кирим - 12,1 млн. евро. Ўзи «Лудогорец» фаолияти худди Украинанинг «Шахтёр» жамоасида бўлгани каби асосан бразилиялик ва африкалик футболчиларнинг «олди-сотди»сига асосланган. Жумладан, ҳозирда клуб ихтиёрида 6 нафар бразилиялик бор. Игор Тьягога келсак, иқтидорли ҳужумчи «Лудогорец» сафидаги 1,5 мавсумда Болгариянинг 2 карра чемпионига айланди, қўшимчасига мамлакат кубоги ва суперкубогини боши узра баланд кўтарди. Айтганча, 2023 йилнинг ёзида амалга ошган трансфер «Лудогорец» учун сотув масаласида рекорд бўлганди. Яъни Болгария жамоаси ўз тарихида бирор футболчини 7,5 млн. еврога сотган эмасди.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 07:35, 30.03.2024.
Ўқилди: 708 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.