Массимилиано Аллегрининг фикрича, "Ювентус" "Лацио"га қарши кўрсатган ўйинидан фахрланиши керак.
"Статистика шуни кўрсатадики, биз учун ишлар унчалик яхши кетмаяпти. Яхшиямки, бизда бешинчи ўрин билан катта устунлик бор.
Мақсадимизга эришишимиз керак ва буни уддалаймиз, Чемпионлар лигасига чиқамиз, ҳатто охирги турда ҳаммаси ҳал бўлса ҳам.
Вазият осон эмас, уни ўзгартиришимиз керак.
Сўнгги дақиқаларда тўпни яхши назорат қила олмадик, аммо ҳозир ҳеч нарса қилиб бўлмайди. Йигитларни айблайдиган ҳеч нарсам йўқ. Бирдан заифлашиб қолганимиз йўқ.
Олдинда бизни Италия кубоги ўйини кутиб турибди.
Биз очко йўқотдик, аммо биз буюк жамоамиз. Биз бу ўйиндаги иштирокимиз билан фахрланишимиз керак.
Сешанба куни ҳаммасини ўзгартирамиз. Футболда баъзи ишлар сенинг фойдангга ҳал бўлмаслиги ҳам мумкин, шу футболчиларга ишонишимиз керак. Улар мавсумни яхши ўтказмоқда.
Ҳозир биз керакли натижаларни қўлга киритмаяпмиз, аммо жамоа ўзи қилиши керак бўлган ишни қилмоқда.
Биз бу вазиятдан чиқамиз", деди “Ювентус” бош мураббийи.