Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 0-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 2-0 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 2-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Мурод Исмоилов: «Бугун биз омадлироқ чиқдик»

Баҳо:
+ | -

Дубай шаҳрида бўлиб ўтган ўйиндан кейинги матбуот анжуманида мураббийлар фикрларини билдириб ўтишди.

Маркос ПАКЕТА: —  Бугун биз омадсиз жамоа бўлдик. Ушбу мусобақада иккинчи бор иштирок этяпмиз. Бугун яхши ўйин намойиш қилдик, бироқ уч очко олишга бу етарли бўлмади. Жамоа кўрсатган ўйиндан қониқиш ҳосил қилдим. Футболчилар майдонда яхши ҳаракатланишди, афсуски, мағлубиятга учрадик ва бундан хафамиз. Ушбу мағлубиятга қарамай, олдинда ҳали тўрт учрашув бор. Умид қиламанки, биз ғалабалар билан қайтиш қила оламиз. Футбол баъзида шундай шафқатсиз. Барчаси ўз қўлимизда бўлгани ҳолда гол уришда оқсадик. Натижада эса уч очкони рақибга бой бердик.

 Мурод ИСМОИЛОВ: — Ўйин қийин кечишини олдиндан билгандик. Чунки “Аш-Шабоб” биринчи турда мағлубиятга учрагани боис айнан бизга қарши баҳсда вазиятни ўнглашга уриниб кўрарди. Қолаверса, мухлислари қаршисида ҳужумкор футбол намойиш қилиши аниқ эди. Шу сабабли асосий эътиборни ҳимоявий ҳаракатларга қаратдик. Мен шогирдларимга шундай кўрсатма бердим. Чунки мезбонларга қарши очиқ футбол ўйнай олмасдик. Акс ҳолда, ижобий натижага эришишимиз мушкул эди. Шунга қарамай, майдон эгаларида бир неча қулай вазиятлар бўлди. Лекин бугун биз омадлироқ чиқдик ва ғалаба қозондик.

2 ўйинда 6 очко тўплаган бўлишимизга қарамай, ўзимизни хотиржам ҳис қила олмаймиз. Чунки кейинги учрашувларда ҳолат ўзгариб кетиши ҳеч гап эмас. Гуруҳимизда тенг кучли жамоалар жамланган. Сафимизда ёш ўйинчилар кўп. Уларга имконият берамиз. Ёшлар эса баъзида кўнгилдагидек ўйнайди, баъзида эса йўқ. Биз ҳушёрликни йўқотмаган ҳолда кейинги беллашувларга ҳам жиддий тайёргарлик кўрамиз.

Тан оламан, бугун “Шабоб” ғалабага биздан кўра ҳақлироқ эди. Уларнинг таркибида 3 нафар бразилиялик футболчи ва Ўзбекистондаги кучли ўйинчилардан бири Азиз Ҳайдаров ўйнамоқда. Мезбонларда имконият кўпроқ эди. Лекин жамоамиз футболчилари бугун барча тактик кўрсатмаларни тўғри бажаришга интилишди. Шунинг эвазига зафар қучдик деб ўйлайман. Лекин ўйин сифатидан қониққаним йўқ. Ҳали техник ва жисмоний тарафдан кўпроқ ишлаб, ўсишимиз зарурлигини тушуниб турибман.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 01:54, 13.03.2013.
Ўқилди: 4904 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.