Англия премьер-лигасида чемпионлик учун кураш уч жамоа – “Ливерпуль” (67 очко), “Арсенал” (65 очко) ва “Манчестер Сити” (64 очко) ўртасида қизғин кетмоқда.
Мерсисайдликлар жамоаси бош мураббийи Юрген Клопп чемпионлик учун кураш ҳақида фикр билдирди.
"Биз буни енгишимиз керак. Бу жуда оғир ва асабийлаштирадиган масаладир. Юрак уришимиз вақти-вақти билан 180 ёки 200 атрофида бўлдади.
Аммо бундан завқ олсак, бизда имконият бўлади. Акс ҳолда биз учун қийинроқ бўлади, шунинг учун биз ижобий муносабатни сақлашга ҳаракат қиламиз.
Биз яна икки жамоа билан бирга инглиз футболидаги энг катта соврин учун курашяпмиз. Келинг, ҳаммаси қандай тугашини кўриб чиқайлик. Мен бундан завқланиш учун жуда кўп ҳаракат қиламан", деди Клопп журналистларга.