"Байер" қанот ҳимоячиси Жереми Фримпонг фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин, дея хабар беради журналист Флориан Плеттенберг.
Манбага кўра, 23 ёшли нидерландиялик футболчи учун "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" даъвогарлик қилмоқда. Леверкузенликлар футболчини 40-45 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.
Жорий мавсумда Фримпонг 34 та ўйин ўтказиб, 11 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.