Каталониянинг "Барселона" клуби собиқ ҳужумчиси Боян Кркич нега "ПСЖ" ҳалигача Чемпионлар лигасида ғолиб чиқмаганини тушунтиришга ҳаракат қилди.
"ПСЖ" жуда заиф чемпионатда ўйнайди, шунинг учун у Чемпионлар лигасида омадсизликка учрайди", - дея Кркич сўзларидан иқтибос келтиради Karrusel Deportivo.
“Барселона” бир ҳафтадан сўнг Чемпионлар лигасининг чорак финалида “ПСЖ” билан ўйнайди. Биринчи ўйин Парижда, жавоб ўйини 6 кундан кейин Барселонада бўлиб ўтади.