"Барселона" вице-президенти лавозимида ишлаётган Рафа Юсте жамоа бош мураббийи Хавининг келажаги ҳақида фикр билдирди. Функционернинг сўзларига кўра, клуб ёш мураббийга узоқ муддатли лойиҳа таклиф қилади.
"Умид қиламанки, Хави фаолиятини давом эттиришни хоҳлайди. Биз у билан бир-икки мавсум эмас, узоқ муддатли лойиҳа ҳақида гаплашяпмиз. Биз Хавини ишонтиришга ҳаракат қиламиз, аммо бу унинг иши", - дея Юсте сўзларини келтирган журналист Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда.
Қишда Хави мавсум охирида "Барселона" мураббийлик кўпригини тарк этиш қарорини эълон қилган эди. “Барселона” навбатдаги ўйинини 10 апрель, чоршанба куни ўтказади. Хави шогирдлари Чемпионлар лигасида "ПСЖ"га қарши майдонга тушади.