Англия премьер-лигасининг 31-тур учрашувлари бўлиб ўтмоқда; "Эвертон" "Ньюкасл" майдонига сафар қилиб, очко қўлга киритди.
"Эвертон" бош мураббийи Шон Дайчнинг фикрича, унинг жамоаси тўғри йўналишда ҳаракат қилишда давом этмоқда.
Шанба куни ҳафсалам пир бўлди, лекин бугун ўйинимиздан мамнунман. Ҳақиқатан ҳам яхши ўйин, айниқса иккинчи бўлимда.
Ҳатто пенальти ҳам бўлди. Бу биз учун камдан-кам учрайди. Биз гол уришга муваффақ бўлдик", - дея Дайчнинг сўзларини келтиради BBC Sport. "Эвертон" Англия чемпионати жадвалида ўн олтинчи ўринда бормоқда.