Нуфузли Transfermarkt интернет портали Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ҳудудидаги ҳар бир мамлакатнинг энг қиммат футболчилари рўйхатини тақдим этди.
Ушбу давлатлар ичидаги энг қиммат футболчи грузиялик Хвичи Кварацхелияга бўлиб, у Италиянинг “Наполи” клубида ўйнайди.
Умумий рўйхатдан қуйидаги футболчилар ўрин олган.
Грузия: Хвича Кварацхелия (80 миллион евро, “Наполи”);
Украина: Александр Зинченко (42 миллион евро, Лондоннинг “Арсенал” клуби);
Россия: Александр Головин (30 миллион евро, “Монако”);
Арманистон: Эдуард Сперцян (18 миллион евро, “Краснодар”);
Қозоғистон: Бахтиёр Зайнутдинов (6 миллион евро, “Бешиктош”);
Молдова: Олег Рябчук (5 миллион эвро, “Спартак Москва”);
Ўзбекистон: Аббосбек Файзуллаев (5 миллион евро, “ЦСКА”);
Литва: Гвйдас Гинеитис (2 миллион евро, “Торино”);
Эстония: Карл Хайн (2 миллион евро, Лондоннинг “Арсенал” клуби);
Беларусь: Илья Шкурин (2 миллион евро, “Стал”);
Озарбайжон: Ренат Дадашов (2 миллион евро, “Хатайспор”);
Латвия: Раймондс Кроллис (1,5 миллион евро, “Вишков”);
Тожикистон: Рустам Ятимов (1,2 млн евро, “Истиқлол”);
Қирғизистон: Гулжигит Аликулов (550 минг евро, “Неман”);
Туркманистон: Руслан Мингазов (450 минг евро, “Китчи”).
Қизиқарлиси, кўрсатилган рўйхатда Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчиси сифатида ҳозирда “ЦСКА” клубида тўп сураётган Аббосбек Файзуллаев кўрсатилган. Transfermarkt портали унинг трансфер баҳосини 5 миллион евро қилиб кўрсатган. Италияда тўп сурувчи Элдор Шомуродов ҳам шунча нархга баҳоланган.
Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчилар учлигини Азиз Ғаниев якунлаб берган. Унинг трансфер баҳоси 3,5 миллион евро қилиб белгиланган.