Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Микель Артета Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида чемпионлик учун кураш ҳақида гапирди.
"Чемпионликни ютиш учун бизга нима керак? Ҳар бир учрашувда ғалаба қозониш керак. Бошқа даъвогарларнинг барқарорлиги ва савиясини кўрсангиз, ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш муваффақият учун айнан сизга керак бўлади", - деди "Арсенал" устози.
29 тур натижасига кўра, “Арсенал” 65 очко тўплади ва АПЛ турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. “Канонирлар” пешқадам "Ливерпул"дан икки очко ортда қолмоқда.