Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 0-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 2-0 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 2-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Хванг Сун Хонг: «Сафарда қўлга киритилган 1 очко ҳам ёмон эмас»

Баҳо:
+ | -

"Бунёдкор" ва "Поханг Стилерз" жамоалари ўртасидаги ўйиннинг дастлабки қисмида кореяликлар бош мураббийи Хванг Сун Хонг иштирок этди.

— Бугун биз меҳмонда ўйнадик. Шунинг учун 1 очко ҳам ёмон эмас. Ўз футболчиларим билан фахрланаман, улар жуда яхши ўйин кўрсатишди. Лекин сўнгги дақиқада гол ўтказиб юборганимиз ачинарли.

— Бугун шогирдларингиз тезкор ҳаракат қилишди. Футболчиларнинг жисмоний таёргарлиги билан алоҳида мураббий шуғулланадими ёки бу иш билан ўзингиз шуғулланасизми?
— Бизнинг ўйин услубимиз тезликка қаратилган. Бугун ҳақиқатан ҳам  тез ўйнай олишди. Жамоанинг жисмоний тайёргарлик бўйича алоҳида мураббий фаолият олиб боради.

— Ғалабани ушлаб қола олмаганингизни асосий сабаби нимада? Чарчоқми ёки омадсизлик?
— Асосий сабаб деб марказий ҳимоячимизнинг ҳужумга кетиб қолганини айтиб ўтишим лозим. Ҳимоячининг асосий вазифаси мудофаани мустаҳкамлашдан иборат. Шунингдек, жамоамиз ёш футболчилардан иборат. Уларга тажриба етишмади. Мана шу икки сабаб туфайли ғалабани сақлаб қола олмадик.

— Ҳакамнинг ҳаракатларига қандай баҳо берасиз?
— Ўйин тугади, ҳисоб 2:2. Биз ҳакамлар ҳақида ҳеч нарса демоқчи эмасмиз.

— Жамоангиз 2та ўйин ўтказиб, ҳар иккала ўйинда дурангга эришди. "Бейцзинг Гуоан" ва "Бунёдкор"ни таққослаганда қайси жамоа кучлироқ?
— Гуруҳда ҳар бир жамоа кучли. Ҳаттоки бугун мағлубиятга учраган "Хиросима" жамоаси ҳам кучли. Шунинг учун ҳар бир жамоанинг ҳар бир ўйиндаги имконияти — 50/50. Мен биринчи навбатда ўз ўйинимизни кучайтириш ҳақида ўйлашим лозим.

— Бугун жамоа жуда ёш  таркибда ҳаракат қилди ва улар ўзларини яхши кўрсатишди. Кучли жамоага қарши ўйинда 1 очко ҳам очко. Бу ёш футболчиларнинг ўйинини мураббий сифатида қандай баҳолаган бўлардингиз?
— Қишки тайёргарлик жараёнида жамоа футболчиларнинг барчаси биргаликда машғулото олиб боришди ва улар бир хил схема остида тайёргарлик кўришди. Бу жамоанинг кейинги ўйинларида жуда катта фойда беради.

— Жамоанинг иккинчи голи аввалдан тайёрланган комбинация оқибатида киритилганга ўхшади. Ҳақиқатан ҳам шундайми?
— Бу ҳақиқатан ҳам биз ўйлаган тактика. Машғулотларда бунга катта эътибор қаратамиз. Тезроқ тўпни ошириб, голли вазиятларни юзага келтирамиз.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:04, 13.03.2013.
Ўқилди: 4236 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.