Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ёзда ўнг қанот ҳимоячиси билан хайрлашиши мумкин. Гап 25 ёшли ҳимоячи Эмерсон Роял ҳақида кетмоқда, уни бош мураббий Анге Постекоглу унчалик қўллаб-қувватламаяпти.
Football Insider хабарига кўра, "шпорлар" бразилиялик футболчини бошқа трансферларни молиялаштириш учун сотиши мумкин. Аввалроқ, Эмерсонга Саудия Арабистонида талаб борлиги, футболчига "Ан-Наср" қизиқаётгани ҳақида хабар берилганди.
Эмерсон жорий мавсумда Англия Премьер-лигасида 18 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди.