Кириш Регистрация

Март ойининг энг яхши ҳаками бўлиш учун номзодлар

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, ўтган мавсумнинг 2-ярмидан бошлаб Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ҳар ой якунларига кўра энг яхши ҳакамни аниқлаб келади. Бунда ой давомида учрашувларда энг кам хато қилган ҳамда назоратчи томонидан юқори балл олган ҳакамлар номзод сифатида танлаб олинади. Сўнгги мавсум давомида ойнинг энг яхшиларини аниқлашда Марказ ЎзПФЛ мусобақаларини мунтазам кузатиб борадиган нейтрал шахслар рўйхатини тузиб чиқди ҳамда овоз беришда уларнинг ёрдамидан фойдаланиб келди.

Ойнинг энг яхши ҳаками футбол соҳасида фаолият юритаётган мутахассислар, жумладан, шарҳловчи, журналист ва мураббийлар томонидан аниқлаб олиниши режалаштирилган. Демак, биринчи давранинг энг яхши ҳаками бўлиш учун келтирилган номзодлар билан танишинг:

— Рустам Лутфуллин;

— Ғайрат Жўраев;

— Аскер Нажафалиев.

Қуйида уларнинг ушбу ой давомида бошқарган учрашувлари маълумотлари билан танишишингиз мумкин.

1. Рустам Лутфуллин.
— Суперлига 1-тур: “Бунёдкор” – “Қизилқум” (1:3);
— Суперлига 3-тур: “Локомотив” – “Пахтакор” (3:0);

Шунингдек, у ОКМК – “Андижон”, “Динамо” – “Нефтчи”, “Сурхон” – “Андижон”, “Динамо” – “Металлург”, “Қизилқум” – “Локомотив” баҳсларида ВАР ҳаками сифатида ишлаган.

2. Ғайрат Жўраев.
— Суперлига 1-тур: ОКМК – “Андижон” (0:0);
— Суперлига 3-тур: “Нефтчи” – “Металлург” (1:0);
— Про лига 3-тур: “Шўртан” – “Дўстлик” (2:0).

3. Аскер Нажафалиев.
— Суперлига 1-тур: “Сўғдиёна” – “Нефтчи” (1:2);
— Суперлига 3-тур: “Сурхон” – “Андижон” (2:3);

Шунингдек, у “Пахтакор” – “Насаф”, ОКМК – “Динамо”, “Пахтакор” – “Сўғдиёна” учрашувларида ВАР ҳаками сифатида ишлаган.

Киритилди: 12:35, 04.04.2024.
Ўқилди: 814 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3794]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3413]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3398]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3258]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3243]

Жозе Моуриньо «Арсенал» ҳимоячисига кўз тикди [2955]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2867]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2083]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [1980]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1901]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик