Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

2014-2016 йилларда ОЧЛ финали 1та ўйиндан иборат бўлади

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, душанба кунидан бошлаб ОФКнинг мусобақаларни ўказиш қўмитасининг йиғилишлари бошланганди. Сешанба куни Юсуф ас-Саркал бошчилигида ўтказилган йиғилишда бир нечта масалалар кўриб чиқилди.

Қабул қилинган қарорларга кўра, Чемпионлар лигасининг 2014-2016 йиллардаги мавсумлари учун мусобақага 23та давлат клублари киритилади. Ҳозирги кунда ОЧЛ талабларига жавоб берган 10та давлат клублари турнирда иштирок этишмоқда. ОФКнинг талаблари бўйича тузиб чиқилган рейтинг асосида 23та давлат вакиллари тўғридан-тўғри гуруҳ босқичи ёки саралаш баҳслари учун ўринларга эга бўлишлари мумкин.

Текширув натижасида фақат 600дан ортиқ балл тўплаган ассоциацияга ОЧЛда иштирок этиш ҳуқуқи берилади. Ушбу талабни бажарган Шарқ ва Ғарб минтақаларидан дастлабки 5тадан давлатларга тўғридан-тўғри гуруҳ босқичида иштирок этиш учун ўринлар берилади. Ҳар бир минтақадан 14тадан ўрин мазкур 5та давлат ўртасида тақсимланади. Умумий ҳисобда қолган 4та ўрин эса саралаш босқичидан чиқадиган жамоаларга берилади. Янги қабул қилинган қоидага кўра, ОЧЛ финалчилари келаси мавсумда ОЧЛнинг саралаш босқичидан иштирок этади, агар ўз мамлакати миллий чемпионатида ОЧЛда қатнашиш ҳуқуқини берадиган ўринни эгалламаса.

Бундан ташқари, 2014-2016 йилларда ОЧЛ финали фақат битта ўйиндан иборат бўлиши ва у финалчилардан бирининг майдонида ўтказилиши бўйича бир қарорга келинди. Финал мезбони номи эса қуръа натижасида аниқланади. Хабарингиз бор, ОЧЛ-2013да финал 2та ўйиндан иборат бўлади.

Мусобақаларни ўтказиш қўмитаси томонидан Осиё кубоги-2019ни ўтказиш учун 11та давлатдан ариза келиб тушгани маълум қилинди. Улар:  Баҳрайн, Хитой, Эрон, Кувайт, Ливан, Малайзия, Мьянмар, Уммон, Саудия Арабистон, Таиланд ва БАА. Ушбу мамлакатлар федерацияларига тижорат шартномаси, номзод давлатнинг анкетаси юборилди ва мусобақани ўтказиш юзасидан ҳукумат кафолати талаб қилинди. Ушбу талаблар 2013 йил 1 июнга қадар бажарилиши шарт. Талабларни бажармаган ассоциация мезбонлик курашидан четга чиқади.

Қўмита аъзолари 19 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Осиё чемпионатига саралаш баҳслари ўтказилиш муддатига ўзгартириш киритишга қарор қилишди. Илк марта ўтказиладиган 22 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати қоидалари тасдиқланди. ОЧЛ ва ОФК кубогининг нимчорак финал форматига ўзгартириш киритилди. Яна бир қанча масалалар кўриб чиқилди.

Ушбу қоидалар ОФК ижроқўми томонидан  тасдиқланганидан сўнг кучга киради.

Манба: www.the-afc.com
Киритилди: 08:19, 14.03.2013.
Ўқилди: 6099 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8598]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3734]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3666]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3423]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2682]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2127]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1802]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1510]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1458]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1445]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик